Ўзбекистонга 2024 йилнинг январь—февраль ойларида қарийб 13 мингдан ортиқ чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида ташриф буюрган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 минг нафарга ёки 18,5 фоизга ошган.
Ўзбекистонга 2 ойда даволаниш мақсадида энг кўп ташриф буюрган давлатлар фуқаролари сони:
- Тожикистон — 8,7 минг нафар;
- Қозоғистон — 2 минг нафар;
- Қирғизистон — 1,9 минг нафар;
- Россия — 220 нафар;
- Туркманистон — 144 нафар.
Изоҳ (0)