Навоий ва Сурхондарёда ўқишга ва ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолатлардан бири Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Кармана туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Фуқаро М.С. 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Навоий инновациялар университетининг 3-босқичига имтиҳон синовларисиз ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби департаментнинг Денов туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Сариосиё туманида яшовчи С.С. фуқаро А.Ю.нинг ишончига кириб, уни 500 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида “Шарғун” кўмир кони АЖга ишга киритиб қўйишини айтиб, 6,3 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)