Андижон вилоятида тўхтаб турган Gentra тўлиқ ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ маълум қилди.
Хабар берилишича, ҳолат 1 апрель куни соат 14:35 ларда Андижон шаҳар Амир Темур кўчасида жойлашган супермаркет автотураргоҳида содир бўлган. Тўхтаб турган, 1992 йилда туғилган фуқаро М.Р.га тегишли бўлган Gentraънинг салон ичидаги электр қисмидан чиққан қисқа туташув сабабли ёнғин келиб чиқиб, транспорт воситасининг салон ичи ва том қисми тўлиқ ёниб кетган.
Ушбу ёнғин оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ, транспорт воситасига моддий зарар етказилган.
Изоҳ (0)