Фарғона вилояти Олтиариқ туманида давлат ва жамият манфаатларига 12,5 миллиард сўм зарар етказган фермер хўжалиги аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Олтиариқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган. “Ф.З.” фермер хўжалиги масъул шахслари “Олтиариқ” қум-шағал аралашмаси конидан хўжаликка бириктирилган қисмидан ташқари ҳудуддан ўзбошимчалик билан 26 минг куб ҳажмдаги қум-шағал аралашмасини қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига 12,5 миллиард сўм зарар етказгани аниқланган.
Шунингдек, фермер хўжалигининг музлаткич омборида 79 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)