Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси апрель ойида иккита ўртоқлик ўйини ўтказади.

Хосе Венансио Лопес бошқарувидаги терма жамоа 7-9 апрель кунлари Тараз шаҳрида Қозоғистон терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Олдинда турган баҳсларга режа асосида тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон терма жамоаси 1 апрель куни Олмаота шаҳрида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинларига киришади.
Бош мураббий томонидан 15 нафар футзалчи йиғинга жалб этилган.

Изоҳ (0)