АҚШ июль ойида Вашингтонда бўлиб ўтадиган НАТО саммитига Япония бош вазири Фумио Кисида ва Корея Республикаси президенти Юн Сек Ёлни таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда дипломатик манбаларга таяниб, Kyodo агентлиги хабар берди.
Уларга кўра, Америка президенти Жо Байден ҳам Вашингтонга ташрифи чоғида Япония ва Жанубий Корея раҳбарлари билан уч томонлама учрашув ўтказиши кутилмоқда. Музокаралар давомида томонлар Украина, Шимолий Корея атрофидаги вазият, киберхавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа мавзуларни муҳокама қилишлари кутилмоқда.
Қўшма Штатлар НАТО ва Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликка катта эътибор қаратмоқда, шунинг учун Шимолий Атлантика альянси саммитига Япония ва Жанубий Корея вакиллари мунтазам таклиф қилиб келинмоқда.
Сўнгги йилларда Япония НАТО билан ҳамкорликни фаол равишда кенгайтирмоқда. Бош вазир Фумио Кисида аллақачон икки марта альянс саммитларида қатнашган. НАТОнинг Брюсселдаги қароргоҳида Япониянинг доимий ваколатхонаси мавжуд.
Изоҳ (0)