Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ИШИД террорчилик гуруҳига аъзоликда гумон қилинган 51 киши қўлга олинганини маълум қилди.
“21 вилоятда ИШИДга қарши ўтказилган тўрт кунлик операция натижасида 51 киши қўлга олинди”, — деди вазир.
Операциялар Истанбул ва Анталияда амалга оширилди. Тинтувлар чоғида террорчилик гуруҳларига тегишли кўплаб ҳужжатлар олиб қўйилди.
Вазир аввалроқ 2023 йил 1 июндан 25 мартгача ИШИД билан ҳамкорликда гумон қилинган 2,9 мингдан ортиқ киши ушлангани, улардан деярли 700 нафари ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эди.
Шунга ўхшаш операциялар Туркияда мунтазам равишда амалга оширилади.
Аввалроқ Hurriyet газетаси ўз манбаларига таяниб, Анқара Москва яқинидаги Crocus City Hall биносига ҳужум қилганлар ҳақидаги маълумотларни синчковлик билан ўрганиб чиққани, Туркия орқали Москвага келгани аниқланган террорчилар билан боғлиқ барча маълумотлар ҳақида Москвани хабардор қилаётгани ва ахборот алмашинувини кенгайтиришга тайёрлиги ҳақида хабар берган эди.
Изоҳ (0)