“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола Калвин Филлипсдан ярим ҳимоячи ЖЧ—2022 дан қайтганида ортиқча вазнга эга бўлгани ҳақидаги гапи учун узр сўради.
Гвардиола журналистларга Филлипс Қатардан қайтгач, мусобақада бор йўғи икки учрашувда иштирок этганига қарамай, машғулотларда қатнашиш учун аҳволи қониқарли эмаслиги ҳақида айтиб ўтган эди.
Филлипс 2022 йилда “Лидс Юнайтед” дан “Сити” таркибига қўшилгач, оғир дамларни бошдан кечирди. У 18 ой ичида бор-йўғи 6 марта майдонга тушди ва 28 ёшли футболчи ўтган ойдан бошлаб “Вест Хем Юнайтед” га ижарага берилди.
“Вест Хем”га ўтгандан сўнг, ярим ҳимоячи Гвардиоланинг сўзлари унинг ўзига бўлган ишончига “катта зарба” берганини айтди.
“Ундан узр сўрайман. Мен у билан бу ҳақда аввалроқ ҳам гаплашганман”,—деди Гвардиола.
АПЛ да учинчи ўринни эгаллаб турган “Сити” сешанба куни ўз майдонида “Брентфорд”ни қабул қилади. Агар “шаҳарликлар” ушбу учрашувда ғалаба қозонса, пешқадам “Ливерпуль” билан орадаги фарқни бир очкога қисқартириши мумкин.
Изоҳ (0)