Исроил кучлари Ғазо шаҳридаги спорт маркази биносига ҳужум уюштириши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Jazeera нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, ҳужум Шужайя аҳоли манзилгоҳидаги спорт марказига нисбатан содир этилган. Дастлаб маҳаллий нашрлар 7 киши ҳалок бўлганини маълум қилган. Кейинчалик қурбонлар сони 15 нафарга етгани айтилган.
Маълумотларга кўра, Рафаҳ шаҳрида ҳам сўнгги кеча-кундузда содир бўлган ҳужумларда 12 киши ҳалок бўлган. Тинимсиз артиллерия ҳужумлари нишонига айланган Мағози қочқинлар лагерида эса етти киши вафот этган.
Араб нашрлари Исроилнинг Ғазодаги маҳаллий турар жой ва иншоотларга ҳужумлари фаол суръатда давом этаётганини маълум қилган.
Изоҳ (0)