• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Марказий Осиё

    Миграция оқимини камайтириш зарур

    22 март куни Москва вилоятида сўнгги бир неча йиллар ичидаги энг йирик ва энг қонли террористик хуруж содир этилди. “Дарё” мухбири бу фожианинг кенг кўламли оқибатлари ҳақида сиёсатшунос Зокир Усмонов билан суҳбатлашди.

     Фото: “Дарё”
     Олим Сафоев ва сиёсатшунос Зокир Усмонов

    —Ҳалок бўлганларнинг яқинларига таъзия изҳор қилган ҳолда, юзага келган вазиятга реал баҳо беришга ҳаракат қилсак. Айбдорлар аниқланди ва афсуски, улар марказий осиёлик бўлиб чиқди. Булар ҳақиқий айбдорми ё рол ўйнашга мажбур қилинганми, гап ҳозир бу ҳақда эмас, гап бу воқеа Россия жамиятида қандай резонанс уйғотишида. Резонанс уйғотиб бўлди ва бу рус миллатчиларига жуда қўл келди. Ўзи шундоқ ҳам ҳар хил камситишларга дучор бўлаётган мигрантларни яна қандай кўргиликлар кутяпти?

    — Бугунги кунда Россия жамиятига баҳо берадиган бўлсак, тоталитар-авторитар тизимга айланди, нима учун бундай деяпман – сабаби, у доим кимдандир айб қидиради. Қандайдир муаммо бўлса, албатта, кимнидир айблашга қаратилган тизим-да. Содда қилиб айтганда, ташқи душман керак. “Биз зўрмиз, қолганлар бизга душман, улар бизга халақит беряпти, шу сабабдан биз ривожлана олмаяпмиз”. Мигрантлар масаласига келадиган бўлсак, Россия азалдан миграциядан Марказий Осиё мамлакатларига босим сифатида фойдаланган. Бу ҳолат энди яна кучаяди. Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистондан айниқса мигрантлар кўп боради. Ўзбекистон миграция оқимини аллақачон камайтириши керак эди. Бунга имкониятлар жуда кўп. Мигрантларга салбий муносабат янада кучайишини шундан ҳам билса бўладики, Россияда ички муаммолар ортиб боряпти. Улар ўз вақтида ҳал этилмаяпти, бинобарин “айбдор”ни топиш керак. Шу бир-икки кун ичида ўнта вилоятда мигрантларни ишга олишга чекловлар ўрнатилди. Рейдлар ортиб боряпти. Лекин ҳолатнинг абсурдлиги шундаки, Россияда ўзи шундоқ ҳам ишчи кучи етишмайди. Уруш бошлангандан бери турли тармоқларда ходимлар танқислиги юзага келган. Аммо шунга қарамай, сиёсат иқтисоддан устун келяпти. Чекловлар ҳам ўз йўлига, аммо хавфсизлик масаласи ҳам бор-да. Мигрантларнинг миллатини сўраб-суриштиришлар бошланди, улар бесабаб калтакланяпти, ҳар куни тажовузлар содир этилмоқда. Афсуски, бу ишни қилаётган бир-иккита гуруҳлар эмас, ҳолат оммавий тус оляпти.
    — Борди-ю Россиядан мигрантлар ҳайдаб чиқариладиган бўлса, ўша иш ўринларига эҳтиёж ниманинг ҳисобидан қопланади?

    —Бу тарафини ҳеч ким ўйламаяпти. Чунки тизим шундай тизимки – бугунги кун ўца бўлди, эртага нима бўлиши қизиқтирмайди. Агар эртанги кун ўйланганда, уруш бошланмас эди, бундай сиёсат юритилмас эди. Айрим экспертлар Африкадан ёки бошқа минтақалардан мигрантларни жалб этишни таклиф қила бошлашди. Соғлом фикрлайдиганлари эса, у давлатларда касалликлар авж олган-ку, эпидемия бошланиб кетиш хавфи бор-ку, дея эътироз билдирмоқда. “Марказий осиёликлар гарчи рус тилини мукаммал билмаса ҳам, бизни ягона ментал макон ва тарихий илдизлар бирлаштиради. Шу сабабдан, уларни ҳайдаш эмас, олиб қолиш йўлларини излашимиз лозим. Ҳали Марказий Осиёдан келганлар орасида террорчиларни кўрмадик, террорчиларнинг ўчоқлари шу ерда, ана ўшаларни аниқлаш керак”,— дейишмоқда. Масаланинг иқтисодий жиҳатига қарайдиган бўлсак, маҳаллий аҳоли коммунал, қурилиш, хизмат кўрсатиш соҳаларида ишламайди. Яъни мигрантларга бериладиган маош учун ишламайди. Улар уч-тўрт баравар кўпроқ ҳақ талаб қилади. Уларга талаб қилинаётган маош тўланадиган бўлса, демак нархлар ошади, охир-оқибат россиялик оддий истеъмолчиларнинг чўнтагига таъсир қилади. Бу эса ижтимоий норозиликларни келтириб чиқаради.

    — Демак, миграция оқимини имкон қадар камайтириш керак. Бунинг ечимларидан бири – бугунги кунда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Европа, араб давлатлари, Канада, Япония, Кореяда иш ўринларини таклиф қилмоқда, маош 2-3 минг евро атрофида. Албатта, аввало, ўзимизда иш ўринларини кўпайтириш керак, бироқ мана бу мамлакатларга ишчиларни юбориш ҳам масаланинг ечимларидан бири сифатида кўрилиши мумкин... Россиялик айрим сиёсатчилар ўлим жазосини тиклаш ҳақида гапира бошлашди. Дмитрий Медведев ва бошқа сиёсатчиларнинг фикрига кўра, террорчилар қатл этилиши керак. Лекин Россияда ўлим жазосига мораторий эълон қилинган. Мана энди референдум ўтказиш таклиф этилаяпти... Сиз бу масалага қандай қарайсиз?

     Сиёсатшунос Зокир Усмонов
     Фото: “Дарё”

    — Ўлим жазосини жорий этишдан, авваламбор, Россия элитасининг ўзи манфаатдор эмас. Чунки бу кетишда, ўлим жазоси истаган одамга нисбатан қўлланавериш хавфи туғилмоқда. Бугунги кунда Россияда мулкларни олигархлар ўртасида қайта тақсимлаш бошланди. Борди-ю ҳозирги ҳолатда ўлим жазоси жорий этилса, хоҳлаган одамга қўллаш учун баҳона топилади. Қонунлар ишламайдиган давлатда шундай бўлади. Ўзингиз гувоҳи бўлаётганингиздек, арзимаган нарса учун қанчалаб одамлар қамаляпти, Telegram’да нимадир ёзган ёки бирон даврада “фикр” билдириб қўйганга 5-10 йил қамоқ жазоси бериб юбориляпти. Мулк билан боғлиқ масала эса янада нозикроқ. Шу сабабли, ўлим жазосидан элитанинг ўзи қўрқади. Умуман, бугун берилаётган баёнотларнинг барчаси – жамиятда тўпланган муаммоларнинг акси. Мақсад – халқни чалғитиш, муаммолар ечими бир четда қолиб, мана шу сингари баёнотлар муҳокамаси билан овора қилиб қўйиш. Бу ҳар бир тоталитар тизимга хос услуб. Шимолий Кореяни мисол қилсак, халқи оч, лекин муаммо Америкада, Европада... Четдан айбдор қидирилади ва муаммонинг ҳақиқий илдизидан чалғитиб юборилади.

    — Таъбир жоиз бўлса, бу терактдан ўсиб чиққан калтакнинг иккита учи бор. Бир учи – Марказий Осиё, Ислом давлати, миграция сиёсати. Иккинчи учи – Украина. Россиялик сиёсатчиларнинг зўр бериб уқтиришича, бу жиноятнинг буюртмачиси – Украина ҳукумати. Мақсад аввал бошдан Украинани айблаш бўлган бўлса, шу ишни тўрт-бешта украиналик фуқаролар қўли билан қилиш мумкинмасмиди? Истаса шундай ижрочиларни ҳам топиш мумкин эди-ку? Россиялик блогерлар яна бир нарсадан ҳайрон бўлишяпти – агар террорчилар ўзларини ислом давлатига мансуб деб ҳисоблаётган бўлса, уларнинг энг катта душмани – яҳудийлар, Украина президенти Зеленский эса яҳудий, қандай қилиб бу жангарилар яҳудийнинг буйруғини бажарган бўлиши мумкин?

    — Айбнинг Украинага ағдарилиши бошидан маълум эди. Кўзланган мақсадлардан бири – урушни легитимлаштириш. Чунки фронтда кўзга кўринадиган муваффақиятга эришилмаяпти. Учинчи йил кетяпти, Россия ҳарбий салоҳиятининг ярмини йўқотди, 300 минг аскар яраланди, 70 минги ҳалок бўлди, Қора денгиз флотининг учдан бири йўқотилди. Бундан ташқари, ҳар куни русларнинг нефть инфратузилмасига зарба бериляпти. Навальний вафот этди... Жамиятда урушга қарши норозилик кундан-кун ошиб боряпти. Мақсад эса юқорида айтилганидек, янги мобилизацияга асос топиш, муаммоларнинг “айбдори”ни кашф этиш. Бир ўқ билан бир нечта қуён урилади. “Биз бирлашишимиз керак, бирлашсак, Украинани ҳам, Тожикистонни ҳам енгамиз” каби ғояларни сингдириш. Муаммолар эса кейин ҳал бўлаверади... Умуман олганда, тоталитар давлатда мантиқнинг ўзи йўқ. Битта улкан мақсад қўйилади. Совет Иттифоқида ҳам шундай бўлган эди. Мақсад қанчалик буюклиги халққа тинимсиз сингдириб борилади. Ахборот монополияси ўрнатилади ва вақт ўтган сари омма шунга ишона бошлайди.

    —Бироқ ҳозирги рус жамиятида ахборот монополияси мавжуд эмас-ку, интернет бор, истаган муқобил манбадан ахборот олиш мумкин...

    — Ёшлар интернетдан фойдаланади, катта авлод эса телевидениени кўради. Лекин асосий қатлам телеэкранлар қаршисида, чунки туғилиш кам бўлгани учун ёшлар кам. Бундан ташқари, ҳудудларга ҳам кўп нарса боғлиқ. Энг илғор, фикрлайдиган, оппозицион кайфиятдаги ҳудудлар доим Москва билан Санкт-Петербург бўлиб келган. Қолган ҳудудлар эса ундай эмас. Қолаверса, репрессив аппарат жуда кучли. Арзимаган баҳона билан жазога тортиляпти фуқаролар. Шунингдек, жамиятда етакчилар йўқ. Навальний, Немцов, Литвиненько кабилар йўқ қилинди. Буларнинг бари ўз таъсирини ўтказди. Яна бир нарса борки, тарихни ўзига мослаб талқин қилиш. “СССРнинг парчаланиши тасодиф бўлди, биз ҳали оёққа турамиз”... “Можем повторить” — мана шу жумла жуда кўп ишлатиляпти. Бошқа нарса йўқ-да, бошқа ҳеч нарса беролмаяпти. Фақат 1945 йилги ғалабани айтяпти, бошқа ютуқ йўқ. Технологик ва бошқа соҳаларда фақат пастга қараб кетяпти. Буларнинг барини хаспўшлаш учун катта авлоднинг онгига таъсир ўтказишмоқда. Ўқимишли, зиёли, иқтисодий жиҳатдан мустақил қатлам эса озчиликни таъсир қилади. Бундай ҳолатда ахборот кўп бўлса ҳам, таъсир кучи кам бўлади.

    — Демак, экспертлар фикрига кўра, мазкур терактдан сўнг Россия Марказий Осиёга босимни кучайтиришга ҳаракат қилади. Бундай вазиятда биз қандай йўл тутишимиз керак? Миграция оқимини ва бунинг ортидан келиб чиқадиган иқтисодий боғлиқликни камайтиришнинг чоралари қандай?

    — Энг аввало, ташқи бозорларга чиқадиган транспорт-логистика масаласини ҳал этиш лозим. Афғонистон орқали, Қирғизистон орқали ва Озарбайжон орқали янги йўналишларни ишга тушириш керак. Шунда юз минглаб янги иш ўринлари яратилади, инвестиция оқими кучаяди, натижада иқтисодий қарамликка барҳам берилади. Бизнинг жуда кўп юкларимиз ҳалигача Россия орқали ўтади. Уруш бошланганда, Қозоғистон Россияни қўлламагани учун, нефть маҳсулотлари транзити тўхтатиб қўйилган эди. Қирғизистон ва Тожикистонда мигрантлардан келаётган маблағлар мамлакат ЯИМнинг 40 фоизини ташкил этади. Бу ниҳоятда катта кўрсаткич, бундай боғлиқликни камайтириш лозим. Бунинг учун янги транспорт коридорлари яратилиши керак. Марказий Осиё яна олдингидек чорраҳага айланиши зарур.

    28.03.2024, 16:02   Изоҳ (0)   8524
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистон Россия ўрнига Туркманистон электр энергиясидан фойдаланиши мумкин

    27.03.2024, 14:25

    Каспий денгизи сатҳи кескин пасаймоқда (фото)

    21.03.2024, 20:55

    Қирғиз–ўзбек чегарасида 130 метрли ерости туннели топилди (видео) 

    20.03.2024, 11:35

    Қозоғистон ва Ўзбекистон бир-бирининг ҳудудига сув ҳисоблагичлар ўрнатади

    19.03.2024, 14:02

    “Толибон” Ҳаж вазирлиги расмийси Ўзбекистон бош муфтийси билан учрашди (фото) 

    18.03.2024, 14:55

    Марказий Осиёда электрон тижорат учун махсус банк ҳисобрақамлари ташкил этиш таклиф қилинмоқда

    14.03.2024, 15:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.