АҚШ ва Буюк Британия зарарли киберфаолият учун Хитой компанияси ва Хитой ҳукуматига алоқадор икки шахсга қарши санкциялар эълон қилди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Лондоннинг даъво қилишича, санкцияланган шахслар Британия сайловларини нишонга олган кибержосуслик, жумладан, ўн миллионлаб британиялик сайловчилар ҳақидаги маълумотларга киришда айбланган.
Британия ТИВга кўра, киберҳужум сайлов жараёнларига, ҳеч кимнинг ҳуқуқларига, шунингдек, сайловчиларни рўйхатга олиш жараёнига таъсир қилмаган. Буюк Британия бош вазири ўринбосари Оливер Доуден Бирлашган Қироллик демократиясига аралашишга бўлган жами уринишлар муваффақиятсизликка учраганини айтган.
Қўшма Штатлар ҳам мазкур кибержосусликни фош қилиш учун баёнотлар билан чиқади. Хитой бизнинг коллектив демократияга қарши давом этаётган душманона ҳаракатлари учун жавобгардир, — деди Доуден.
Аввалроқ АҚШ етти нафар хитойлик хакерни Хитойдан келаётган таҳдидлар ҳақида очиқ гапирган америкалик қонунчилар, сиёсатчилар ва журналистларга ҳужум қилишда сиртдан айблаган эди. Айбловлар компьютерга ҳужум қилиш ва алоқа фирибгарлигини амалга оширганлик учун қўйилган.
Хитой ТИВ бундай даъволар далилларга асосланган бўлиши кераклигини айтган.
Изоҳ (0)