Машҳур футбол юлдузи Криштиану Роналду Португалияда янги Ferrari автомобили бошқарувида кўриниш берди.
Бу машина қиймати 2,2 миллион доллардан кўпроқ турадиган Daytona SP3 модели ҳисобланади. Ушбу машинадан жами 599 таси ишлаб чиқарилган. Маълумки, Криштианудан ташқари Формула-1 иштирокчиси Ferrari жамоаси аъзоси Шарл Леклер ҳам худди шундай машинага эга.
Ferrari Daytona SP3 2021 йилда тақдим этилган. Спорткар капоти остида 840 от кучига эга 6,5 литрли В12 двигатель ўрнатилган. Daytonа SP3 100 км/соат тезликка 2,85 сонияда эришади ва максимал тезлиги 340 км/соатдан ошади. Ушбу автомобиль замонавий Ferrari линиясидаги энг тезкорларидан бири ҳисобланади.
Ушбу машина Криштиану Роналду коллекциясидаги бешинчи Ferrari ҳисобланади. У, шунингдек, Ferrari F430, 599 GTО ва F12 TDF русумли автомашиналарига ҳам эга ва январь ойида футболчи ўзининг янги Ferrari Purosangue машинасини намойиш қилган эди.
Изоҳ (0)