Тошкент шаҳар Учтепа туманида 11 ёшли қизга жинсий жиноят қилган эркакка ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Унга кўра, 12 март куни Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судида болага (2013 йилда туғилган қизга) нисбатан содир этилган жинсий жиноят (Жиноят кодексининг 129 моддаси, 2 қисми, “в” банди) юзасидан ёпиқ тарздаги суд процесси бўлиб ўтди. Бола манфаатларини ҳимоя қилиш нуқтаи назаридан Болалар омбудсмани ўз ваколатлари доирасида мазкур иш ҳужжатлари билан танишиб чиқди.
Суд ушбу жиноятни ҳар томонлама, холисона ўрганган равишда, мавжуд далиллардан ва иш учун аҳамиятли бошқа ҳолатлардан келиб чиқиб, судланувчини айбли деб топди ҳамда унга амалдаги Жиноят қонуни доирасидаги жазо чораси – 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
Изоҳ (0)