АҚШнинг Киевдаги элчиси Брижит Бринк Россия Украина пойтахтини гипертовушли ракеталар билан нишонга олганини маълум қилди. Бу ҳақда Al Jazeera нашри хабар берди.
“Киевда кучли портлашлар содир бўлди. Сўнгги 5 кун ичида Россия суверен давлатга қарши юзлаб ракета ва дронларни учирди. Украина ҳозир бизнинг ёрдамимизга муҳтож. Йўқотадиган бир лаҳзамиз ҳам йўқ”, — дейилади АҚШ расмийси хабарида.
Манбада айтилишича, гипертовушли ракеталар Киевнинг стратегик муҳим нуқталарига йўналтирилган. Қурбонлар сони ва етказилган зарар кўлами ҳали очиқланмаган.
Шунингдек, Украина ҳудудига Қримдан ҳам ракета ҳужуми бошланган. Украина ҳаво кучлари Россия томонидан босиб олинган Қрим яримороли томонидан ўнлаб ракета учирилишларини қайд этган. Ракеталардан иккитаси уриб туширилган.
Изоҳ (0)