АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари Тинч океанида ҳаводан учириладиган гипертовушли AGM-183 ARRW қанотли ракетани муваффақиятли синовдан ўтказди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Синовлар давомида Б-52 бомбардимончи самолёти Тинч океанидаги Гуам оролини тарк этиб, гипертовушли қанотли ракетани учирган. АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари синовни муваффақиятли деб атаган, бироқ ракета қандай тезликда учганини ошкор қилмаган.
Ўтган синовлар давомида AGM-183 ARRW ракетаси товуш тезлигидан (1191 км/соат) беш баробар тезроқ тезликка эришган. АҚШ тезлиги сабабли аниқлаш қийин бўлган гипертовушли қуролларни яратаётган ягона давлат эмас.
Россия Украинадаги нишонларга гипертовушли ракеталар учирган, Хитой эса гипертовушли қуролларни синовдан ўтказган, — дейди АҚШ ҳарбийлари.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги октябрь ойида мамлакат бундай қуролни синовдан ўтказганини рад этган.
Изоҳ (0)