Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанес соғлиғи билан боғлиқ муаммо туфайли терма жамоа базасини тарк этди.
Бу ҳақида ЎФА матбуот хизмати маълум қилди. Катанес Словенияга жўнаб кетган.
Гонгконг билан бўладиган ўйинга Ўзбекистон терма жамоасини мураббий ассистенти Алеш Чеҳ бошчилигидаги штаб бошқаради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 21 март куни Гонгконгга қарши баҳс олиб бориб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоалар ўртасидаги кейинги ўйин 26 март куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)