Москва вилоятидаги Crocus City Hall’да отишма содир этган олти нафар террорчининг тўрт нафарини шахси маълум бўлди.
Булар:
- Маҳмадрасул Насридинов — 37 ёш;
- Ривожидин Исммонов — 51 ёш;
- Шоҳинжон Сафолзода — 21 ёш;
- Рустам Назаров — 29 ёш.
Қидирилаётган шахсларга оид маълумотлар барча полиция бўлимларига юборилган.
Гумонланувчилар ёнида қурол ва портловчи моддалар бўлиши мумкин. Полиция ходимлари томонидан уларни қўлга олиш вақтида шахсий хавфсизлигига риоя этиш буюрилган, — дейилади хабарда.
Уларнинг барчаси Тожикистон фуқаролари экани айтилмоқда. Ярослав, Иванов ва Самара вилоятларида рўйхатдан ўтган. Telegram’даги Baza канали маълумотларига кўра, Москва вилоятидаги концерт залида содир бўлган отишма қурбонлари 83 кишига етган.
Изоҳ (0)