Тошкент шаҳар Сергели туманида ҳайдовчи ижарадаги Matiz’ида 118 та қоидабузарлик содир этгани аниқланди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати “Дарё”га хабар берди.
Келтирилишича, бюронинг Сергели туман бўлими иш юритувида ЙҲХБ органлари қарорларига асосан Matiz ҳайдовчиси Н.А. жами 118 та қоидабузарлик содир этиб, 52 миллион сўмдан ортиқ маъмурий жаримага тортилган. Ҳайдовчи йўлларда белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб, йўл чизиқларини босиб, қоидабузарлик содир этган.
Аниқланишича, аёл кишига тегишли бўлган автомашина ижара сифатида Н.А.га берилган ва у томонидан 118 та қоидабузарлик содир этилган. Бюронинг Сергели туман бўлими қарздор фуқарога тегишли бўлган Matiz’га қидирув эълон қилиниб, қидирувдан топилган автоулов жарима майдонига жойлаштирилди. Хатланган транспорт воситасини қарздорликни қоплаш мақсадида аукцион савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ (0)