Ўзбекистонда 2024 йилнинг ўтган икки ойида қандай автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилгани маълум қилинди.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2024 йилнинг январь—февраль ойида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони:
- Cobalt — 16 067 дона;
- Damas — 11 752 дона;
- Lacetti-Gentra — 7 361 дона;
- Tracker — 6 541 дона;
- Onix — 5 357 дона;
- Kia — 4 112 дона;
- Chery — 2 004 дона;
- Haval — 135 дона;
- Exeed — 38 дона;
- Махсус енгил автомобиллар — 3 448 дона.
2024 йилнинг дастлабки ойида 3 865 дона Damas ишлаб чиқарилган. 2023 йилнинг январида бу кўрсаткич 3 287 донани ташкил этган. 2024 йил январида Damas’дан сўнг энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль Cobalt бўлди — 3 369 дона.
Изоҳ (0)