Ўзбекистон ва Саудия Арабистони 3 миллион долларлик лойиҳани амалга оширишга келишиб олди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Ар-Риёд шаҳрида Подшоҳ Салмон инсонпарварлик ва гуманитар ёрдам маркази раҳбари Абдулла ар-Робия билан учрашди.
Марказнинг Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва соғлиқни сақлаш соҳаларида амалга оширилаётган дастурлардаги иштироки юзасидан фикр алмашилди. Хусусан, Ўзбекистон аҳолисининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун очиқ юрак жарроҳлиги ва стентлар ўрнатиш бўйича қиймати 3 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
Изоҳ (0)