Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 19 мартда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 10,14 сўмга пастлаб, 12 559,86 сўм бўлди. Евро 8,54 сўмга тушиб, 13 690,25 сўм бўлди. Рубль 0,29 сўмга пастлаб, 136,62 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет бешинчи кун кўтарилиб, 12 570 сўм бўлганди. Евро ва рубль курси тушганди.
Изоҳ (0)