Хитойнинг Тзибо шаҳрида яшовчи қиз икки йил давомида уйқу вақтида наушник орқали мусиқа тинглаб ётгани учун чап қулоғи қисман эшитмай қолди. Бу ҳақда “Правила жизни” нашри хабар берди.
Шаҳардаги корхонада котиба бўлиб ишловчи Ванг фамилияли қиз иш вақтида раҳбарининг паст овозда гапиришини умуман эшита олмаслигини пайқагач, шифокорга мурожаат қилди.
Беморнинг сўзларига кўра, қиз коллежда ўқиб юрган вақтлари ҳар кеча мусиқа оҳанги остида ухлаб қолиш учун қулоқчинлардан фойдаланган ва улар туни билан тўхтовсиз ишлаб ётган.
Тўлиқ текширувлар ўтказилгандан сўнг, шифокорлар Вангнинг чап қулоғида ортга қайтариб бўлмайдиган неврологик бузилишларни аниқлади. Энди у эшитиш аппаратидан фойдаланишига тўғри келади.
Эшитиш билан боғлиқ бундай муаммоларнинг олдини олиш учун шифокорлар “3 та 60” тамойилига амал қилишни маслаҳат беради:
- узоқ вақт давомида 60 децибелдан юқори овозда мусиқа тингламанг;
- 60 фоиздан юқори овоз баландлиги режимида мусиқа тингламанг;
- қулоқчинларда мусиқани баланд қилиб эшитманг ёки мусиқани 60 дақиқадан ортиқ тингламанг.
Изоҳ (0)