Ўзбекистонда 2023 йил январь декабрь ойларида умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланувчи 20 378 та юридик шахс томонидан 999,4 млрд сўм солиқ тўланган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати маълумот берди.
![](/static/2024/03/13/2024-03-13 20.58.34-MZEF9zk4.jpg)
Маълум қилинишича, шундан 170,7 млрд сўми, яъни 17,1 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. Уларнинг жами товар айланмаси 2 трлн сўмдан ошган, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 26,3 млрд сўм.
Ушбу солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:
- ҚҚС – 74,4 млрд сўм;
- Фойда солиғи – 51,6 млрд сўм;
- ЖШОДС - 33,5 млрд сўм;
- Бошқа солиқлар - 11,2 млрд сўм.
Энг кўп солиқ тўлаган умумий овқатланиш корхоналари орасида ТОП-5 лик қуйидагича:
- “International Foodchain” МЧЖ – 59,8 млрд сўм;
- “Маk Food Service” МЧЖ – 43,8 млрд сўм;
- “Euro Asia Lider Service” МЧЖ – 15,1 млрд сўм;
- “Савдо” МЧЖ – 6,5 млрд сўм;
- “Sayohat-Travel” МЧЖ – 5,3 млрд сўм.
Изоҳ (0)