Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг буйруғига асосан Қуанишбай Азербаев Қорақалпоғистон камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тайинланди.

Мазкур тайинловга қадар у Қораўзак тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
2023 йилнинг февралидан буён ушбу лавозимда Сағиндиқ Турманов ишлаб келаётганди. У 2024 йилнинг январида Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Изоҳ (0)