Бразилия чемпионатидан ўрин олган “Флуминенсе” ўз майдонида “Ботафого”ни қабул қилди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида меҳмонлар 3:2 ҳисобида олдинда бораётган эди — ўша пайтда уларнинг захирадан майдонга тушган футболчиси Ярлен жароҳат олди.
Унинг шериги Гюго футболчи ёнига югуриб келди ва Ярленни майдонга тортди. Гюго бу ишни ўйин вақти чўзилиши учун атайин бажарди. Агар Ярлен майдон ташқарисида қолса, унга ёрдам кўрсатилиши жараёнида ўйин давом эттирилади.
“Флуминенсе” дарвозабони Фелипе Алвес буни пайқаб қолди ва югуриб келиб, футболчини майдондан қайта чиқариб ташлади.
“Ботафого” жамоасининг ўринбосар ўйинчиси дарҳол югуриб келиб, Ярленни яна майдонга қайтарди.
Умуман олганда, йигит бир ярим дақиқада уч марта думалашга мажбур бўлди. Охирги йиқилишдан сўнг жанжал келиб чиқди.
“Ботафого” якунда ўз мақсадига эришди ва 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
“Флуминенсе” ушбу мағлубиятдан сўнг турнирни 4-ўринда якунлади. Энди жамоа ярим финал ўйинида “Фламенго” жамоасига қарши майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, Бразилия чемпионати 14 апрелда бошланади.
Shit Housery we can get behind 🇧🇷
— They Think Kits All Over (@TheyThinkKits) March 4, 2024
Over in Brazil a Botafogo player drags his “injured” teammate back onto the pitch to try and waste time…
Then an opposition Fluminense player drags him back off so the game can continue.
pic.twitter.com/uLExeeE7Aj
“Флуминенсе” таркибида “Реал” жамоасининг собиқ аъзоси Марсело ҳаракат қилади.
Изоҳ (0)