25 февраль куни бўлиб ўтган Ла Лига доирасидаги учрашувда мадридликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ушбу учрашувнинг иккинчи бўлимида бош ҳакам жароҳат сабаб захирага олинди. Исидро Диас де Мера ўрнига захира ҳаками Карлос Фернандес Буэрга бош ҳакам сифатида ўйинга туширилди.
Ла Лиганинг собиқ ҳаками Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғидаги постида айтишича, захира ҳакамининг VAR системасида ишлаш учун тегишли рухсатномаси бўлмаган.
“Ҳозир қизиқ ҳолат бўлмоқда. ‘Севилья’ айнан шу ҳакам бошқарган дақиқаларни қайта ўйнашни сўраб мурожаат қилиши мумкин, сабаби у VAR тизими ишлайдиган учрашувларни бошқаришга лицензияси йўқ. Шунга қарамай захира ҳакам учрашувни яхши бошқарди, бунга федерациянинг регламенти нима деркан?” — дейди Эстрада Фернандес.
Эслатиб ўтамиз, учрашувда мадридликлар Модричнинг голи эвазига ғалаба қозонди ва пешқадамликни мустаҳкамлаб олди.
Изоҳ (0)