2024 йил феврал ойида Барселонада (Испания) ҳар йили ўтказиладиган Халқаро мобил конгресс (Mobile World Congress 2024) бўлиб ўтди, унда "RUBICON WIRELESS COMMUNICATION" МЧЖ (Perfectum савдо белгиси) компанияси бош директори Дмитрий Шуков ва HEAD of EUROPE NOKIA раҳбари Dr. Rolf Verner, NOKIA компаниясининг Вице президенти Эрез Свердлов, Cloud and Network Services Market Leader, Europe at NOKIA етакчиси (Финляндия) NOKIA, Perfectum ва Ўзбекистон рақамли ривожланиш вазирлиги топ-менежерлари иштирокида 2 йил давомида Ўзбекистон бўйлаб 100 миллион евролик 5G Standalone (SA) тармоқ ускуналарини етказиб бериш, ўрнатиш ва ишга тушириш ҳақидаги битимни имзоладилар.
Шу билан бирга, Core 5G SA ускуналари ва RAN радио қуйи тизимлари етказиб берилади ва ўрнатилади.
NOKIA ускуналарини етказиб бериш билан бир вақтда 5G SA тармоғи учун маҳсулотларни бошқариш ва ҳисоб-китоб функцияларини таъминлаш учун Qvantel (Финляндия) компаниясидан BSS (Business Support System) платформа ускунаси етказиб берилади, ўрнатилади ва ишга туширилади
HEAD of EUROPE NOKIA раҳбари Dr. Rolf Werner ва Дмитрий Шуков UzReport телекомпаниясига интервью берди:
Perfectum бош директори Дмитрий Шуков таъкидлаганидек:
“Компания Ўзбекистон Республикасида янги 5G СА тармоғини имкон қадар тезроқ ишга туширишни режалаштирмоқда ва тармоқни 2024 йил октябрь ойида Тошкент ва Тошкент вилоятида тижорат мақсадларида фойдаланишга топширишни кутмоқда. Компания акциядорлари ва раҳбариятининг қарори 5G СА тармоғи мамлакат фуқаролари ва корпоратив мижозлар учун имкон қадар тўлиқ имкониятларни тақдим этишдан иборат. Бу давлат раҳбарининг сармоядорлар ва бизнес учун қулай шарт-шароит яратиш борасидаги изчил қарорлари натижасида амалга оширилмоқда. Муҳим жиҳати шундаки, мазкур лойиҳа Ғарб молиявий ташкилотлари маблағларини жалб қилиш ҳисобига амалга оширилаётган мамлакат сармоявий муҳитига ишончнинг юқори эканлигини билдиради”.
Аҳамиятли жиҳати шундаки, Perfectum ва Nokia ўртасидаги мазкур лойиҳа Ғарбий моилавий ташкилотлар маблағлари ҳисобидан, Ўзбекистондаги “Саноатқурилишбанк” ва бошқа банклар иштирокида молиялаштирилади.
Фото Mobile World Congress 2024
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)