• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ўтган қиш фасли қандай бўлди? Мавсумдаги максимал ва минимал ҳарорат маълум қилинди 

    “Ўзгидромет” Ўзбекистонда ўтган қиш фасли бўйича максимал ва минимал ҳароратни маълум қилди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қайд этилишича, ушбу йилнинг февраль ойида ҳарорат тартиби турли хил бўлди. Ойнинг биринчи ярми ( ой бошидан ташқари (1–4 февраль)) жуда илиқ бўлиб, у меъёрдан ўртача 7-8 даражага, шимолий ҳудудларда эса меъёрдан 10-12 даража иссиқроқ бўлди. Айрим кунларда максимал ҳаво ҳарорати, ҳатто республиканинг шимолида ҳам 20-23 даража илиққа, жанубий вилоятларда эса 24-26 даража илиққа етди.

    Иқлимий маълумотларга кўра, бундай ҳарорат қишнинг охирига қараганда баҳорнинг ўрталарига хос бўлди. Аммо метеорологик кузатувлар тарихида февраль ойида ҳаво ҳарорати 25-27 даражагача, жанубда 29-32 даражагача кўтарилган йиллар ҳам кузатилган. 16–17 февраль кунлари совуқ арктика ҳавосининг кириб келиши натижасида ҳарорат фони кескин пасайди ва ойнинг иккинчи ярми эса меъёрдан ўртача 5 даражага совуқроқ бўлди.

    Ушбу даврнинг энг совуқ кечаларида ҳаво ҳарорати 5-10 даража совуққача, жанубда 0-4 даража совуққача, шимолда 12-15 даража совуққача пасайди. Февраль ойида бундай ҳарорат қийматлари одатий ҳодисадир. Ҳатто ушбу асрда ҳам кечалари ҳарорат 15-20 даража совуққача, шимолда 25-30 даража совуққача пасайган февраль ойлари кузатилган.

    Жорий йилнинг февраль ойида ўртача ойлик ҳарорат республика ҳудудининг катта қисмида ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлди. Ўзбекистоннинг шимолида февраль ойи иқлимий меъёрдан 1,5-2 даражага илиқроқ бўлди. Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам, баъзи жойларда меъёрга яқин, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Қизилқум шимолида меъёрга нисбатан кам (30 фоиздан кам) бўлди.

    Ойнинг илиқ даврида (5 февралдан 15 февралгача) ёғингарчилик кам бўлиб, текислик ҳудудларда эса фақат жадаллиги бир оз бўлган ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик кузатилди. Ойнинг бошида ва унинг иккинчи ярмида асосан жадаллиги кучлироқ бўлган қор кўринишидаги ёғингарчилик тез-тез кузатилди. Ушбу даврда республиканинг текислик ҳудудларида қор қоплами шаклланди. Қор қопламли кунлар сонига кўра, февраль ойи ўтган қишда энг қорли бўлди.

    Тоғли ҳудудларда қор қоплами ой давомида сақланиб турди. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғларида ой охирига қор баландлиги 70-115 см ни, Қашқадарё вилоятининг тоғли ҳудудларида 30-50 см ни ташкил этди, бу ўртача кўп йиллик қийматларга мос, аммо ўтган йилнинг февраль ойи охирига нисбатан 15-25 даражага кам бўлди.

    Фото: “Ўзгидромет”

    Айтилишича, 2023–2024 йилларнинг қиш мавсуми илиқ бўлиб, ўртача мавсумий ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрдан 1,5-2,6 даражага юқори бўлди. Январь ойи ўтган қишнинг манфий аномалиясига асосий ҳисса қўшди. Ҳудуднинг катта қисмида (республика шимолидан ташқари) 2024 йилнинг январь ойи метеорологик кузатувлар тарихидаги энг илиқ январь ойлари учлигига кирди.

    Январь ойида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрдан 3-4 даражага, шимолда 1-2 даражага кўп бўлди. Декабрь ҳам илиқ бўлди. Иккинчи ўн йилликда сезиларли совуқ тўлқинларига қарамай, декабрь ойида ўртача ойлик ҳарорат меъёрий қийматлардан 1,5-2 даражага, жанубдаги 2,5-3 даражага юқори бўлди.

    Февраль ойининг ҳарорат тартиби ўртача кўп йиллик қийматларга мос бўлди. Ҳудуднинг катта қисмида ўтган қиш учун энг паст ҳаво ҳарорати 2023 йил декабрь ойида кузатилди. Тошкентда декабрь ойининг минимал ҳарорати 15,9 даража совуқ қайд этилди, бу ҳатто сўнгги ўттиз йил ичида энг паст ҳарорат бўлди.

    06.03.2024, 16:34   Изоҳ (0)   14812
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда охирги 50 йилдаги энг совуқ декабрь ойи ҳақида маълумот берилди

    12.12.2023, 14:15

    Ўзбекистонда 2024 йилнинг илк ойи кузатувлар тарихидаги энг илиқ январь ойлари учлигига кирди 

    02.02.2024, 16:52

    Ўзбекистонда доллар курси тўрт кунлик кўтарилишдан кейин тушди

    06.03.2024, 16:14

    “Қодирий отилгандаям ёпилмаганди”. “Муштум” журнали фаолиятини тўхтатгани маълум қилинди 

    06.03.2024, 15:59

    Ўзбекистон Лихтенштейн билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

    06.03.2024, 14:56

    Ўзбекистонда ҳар 100 та уй хўжалигига қанча автомобиль тўғри келиши маълум қилинди

    06.03.2024, 13:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.