Канаданинг Ванкувер шаҳридан Лондонга учаётган Air Canada авиакомпаниясининг Boeing 777-300 йўловчи самолётини чақмоқ урди. Бу ҳақда CBC хабар берди.
![](/static/2024/03/06/photo_2024-03-06_08-30-44-PgpEUhaU.jpg)
Самолёт Канада халқаро аэропортидан момақалдироқ пайтида ҳавога кўтарилаётганда яшин урган. Парвозни тасвирга олаётган воқеа гувоҳи тасодифан уни видеога муҳрлаган. Фавқулодда вазият 3 март куни содир бўлган, бироқ чақмоқ урган тасвирлар энди тарқалмоқда. Самолёт бортида 550 нафар йўловчи бўлган, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Boeing 777-300 ҳодиса оқибатида Лондонга парвозини давом эттирган.
“Маҳаллий учувчининг сўзларига кўра, авиалайнерга ўрнатилган махсус чақмоқни ўчириш тизими туфайли фожианинг олди олинди”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)