Россияда Қозон шаҳридан Сочига учаётган самолётни яшин урди. Сочи аэропортининг матбуот хизмати маълумотларига кўра, самолёт муваффақиятли қўнди, йўловчилар жабр кўрмади, деб ёзади «РБК».
Хабар қилинишича, ҳодиса аэропортдан 35 километр масофа узоқликда самолётнинг қўниши олдидан содир бўлган. Самолёт авиация техник текширувидан ўтиш учун Внуково аэропорти базасига йўловчиларсиз кетди.
Бу самолётда Москвага учиб кетиши керак бўлган йўловчилар бошқа рейслар орқали ўз манзилларига жўнатилди.
Изоҳ (0)