• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғонадаги “Ёшлар кўли” ҳудуди очилганига ҳали бир ой тўлмаган фирмага турар жой қуришга бериб юборилди

    Хайрулло Бозоровнинг қарори билан Фарғона шаҳри марказидаги “Ёшлар кўли” ҳудуди меҳмонхона, ресторан, савдо мажмуаси ва турар жой қуриш учун очилганига ҳали бир ой тўлмаган фирмага бериб юборилди.

    Фото: ЎзА

    ЎзАнинг ёзишича, сахни 2,2 гектар бўлган сунъий кўл 2020 йилда таъмирланган, ободонлаштирилган, чор атрофига тоза сув билан таъминлаб туриш учун тик қудуқлар чиқарилган эди. 2021 йилга келиб ва ундан кейинги уч йил давомида у сув билан тўлдирилмади, ёзда ҳам фаолият кўрсатмади.

    “Фарғона шаҳридаги бу кўл келажакда иқтидорли ёш спортчиларни танлашда энг асосий ўринга эга дегандим. Мана энди ҳозирга келиб, ҳавзада сув йўқ, уни тўлдириш имконияти бўлмади. Тик қудуқ орқали олинаётган сув учун сарфланган электр қувватига пул топилмади. Шунинг учун аста-секинлик билан барча машғулотларимиз тўхтаб қолди. Кўл кўп хизмат қилиши керак эди бу спорт тури учун”, — деган Фарғона вилояти Каное федерацияси ижрочи директори Насриддин Холиқов ўшанда “Фарғона ҳақиқати” газетасида эълон қилинган таҳлилий мақолада.
    Фото: ЎзА

    Куни кеча эса Фарғона марказидаги “Ёшлар кўли”да бузиш ишлари бошланди. Маълум бўлишича, у Фарғона вилояти ҳокимининг 2024 йил 29 январдаги қарорига кўра рўйхатдан ўтганига ҳали бир ой ҳам тўлмаган Unays building МЧЖга меҳмонхона, ресторан, савдо мажмуаси ва турар жой қуриш шарти билан доимий муддатга бириктириб берилган.

    Амалдаги қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларда ер майдони эмас, балки бўш турган биноларгина тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун фойдаланиб туришга бириктирилиши мумкинлиги белгиланган.

    Давлат активларини бошқариш агентлиги Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Дилшод Тўлқиновнинг билдиришича, олди-сотди шартномаси расмийлаштирилмаган, сабаби — объект сотилмаган, тадбиркорга фойдаланишга берилган.

    “Миллий тикланиш” партияси ҳолатга муносабат билдириб, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, ҳокимларнинг ер бериш бўйича қарор қабул қилиш ваколати тугатилганини, шу нуқтайи назардан, Фарғона вилояти ҳокимининг мазкур қарори қайта кўриб чиқилиши ва бекор қилиниши шарт эканини маълум қилди.

    “Зеро, Фарғона аҳлига, айниқса ёшларга спорт билан шуғулланиш учун хизмат қилган ҳудуд тақдирини битта қарор билан ўзгартириб юбориш бугунги кун талабига ҳам, бугунги кун қонунчилигига ҳам зиддир”, — дейилади муносабатда.

    Шундан келиб чиққан ҳолда “Миллий тикланиш” демократик партияси бундай ноқонуний қарор чиқариш амалиётини кескин қоралади ва Бош прокуратурани ушбу масалага ҳуқуқий баҳо берилишга чақирди.

    Маълумот учун, президент фармони билан 2021 йил 1 августдан бошлаб ҳокимликларнинг ерни тўғридан тўғри ажратиш, фойдаланишга бериш, захиралаш, бириктириш, ободонлаштириш учун бериш ёки ерларни бошқача йўл билан тасарруф қилишга оид ваколатлари бекор қилинган.

    Фарғона вилояти ҳокимлиги бу борада ҳозирча расмий муносабат билдирмади. 

    06.03.2024, 09:49   Изоҳ (0)   6019
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда БМТ принциплари миллий статистика тизимига жорий этилади

    06.03.2024, 09:46

    Тошкент ерусти метро тармоғи остидаги бинолар аукционга қўйилди

    06.03.2024, 09:26

    Самарқандда 10 кунда тўрт нафар гўдак вафот этгани маълум бўлди

    06.03.2024, 09:16

    Ўзбекистонда интернет орқали гиёҳванд моддалар сотганлик учун жазо кучайтирилади

    06.03.2024, 08:21

    Президент 8 март муносабати билан бир гуруҳ хотин-қизларни мукофотлади

    06.03.2024, 00:10

    Фото: Президент Tashkent City Маll савдо-кўнгилочар марказига борди

    05.03.2024, 23:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.