“Брентфорд” жамоаси ўртоқлик ўйинида рақибидан устун келди.
Жи Су Ким, Этан Бриэрлей, Иван Морган ва Вал Адедокун томонидан киритилган голлар “Брентфорд” ғалабасини таъминлади, ёш “асаларилар” 90 дақиқа давомида кучли ўйин намойиш этди.
Муҳаммадали Ўринбоев асосий таркибда майдонга тушиб ишончли ҳаракат қилди, ҳужумчиларни бир неча бор яхши вазиятларга олиб чиқди.
Ўринбоев иккинчи голга ассистлик қилди. Ҳамюртимиз оширган тўп ҳужумчи Бриэрлейга етиб борди ва унинг зарбаси дарвозабонни ожиз қолдирди.
Муҳаммадали Ўринбоев учрашувнинг 73-дақиқасида заҳирага олинди.
“Брентфорд Б” жамоаси 11 март куни “Рейнджерс”га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Изоҳ (0)