Тошкентнинг «Пахтакор» клуби аъзоси Забиҳилло Ўринбоев Япониянинг нуфузи жиҳатидан 2-ўринда турадиган Ж2 лигасида ҳаракат қиладиган «Токусима Вортис» клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда токусималиклар расмий сайтида хабар берилди.
Эслатиб ўтамиз, Забиҳилло ўтган мавсумни ижара асосида Бекободнинг «Металлург» клубида ўтказди ва жамоа таркибида 24 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди.
Маълумот учун, «Токусима Вортис» клубига 1955 йилда асос солинган. Ҳозирда жамоани испаниялик Абэл Моурело Лопез бошқариб боради.
Айни дамда клуб Ж2 лигасида икки ўйиндан сўнг 3 очко билан 22 жамоа орасида 11-ўринда бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)