Муай-тай бўйича жаҳон чемпионатининг икки карра ғолиби Никита Чернов бахтсиз ҳодисада вафот этди. Бу ҳақида собиқ спортчи фаолият олиб борадиган клуб мураббийи Андрей Собко маълум қилди.
“Никита мураббий сифатида илк мусобақага шогирдларини олиб кетаётган вақтда вафот этди”, — деди Собко.
Марий Эл давлат йўл инспекцияси маълумотларига кўра, 2 март куни эрталаб Звениговский туманидаги Вятка шоссесининг 26-километрида КАМАЗ ҳайдовчиси чорраҳада спортчи бўлган Volvo машинасига йўл бермаган.
Шундан сўнг тўқнашув содир бўлган ва спортчи вафот этган.
Изоҳ (0)