Италиялик футболчи Марио Балотелли Брешияда ЙТҲга учради.
Воқеа 23 ноябрь кечасида содир бўлган. “Адана Демирспор”нинг 33 ёшли ҳужумчиси Audi машинасида панжарага бориб урилган. Автомобильнинг хавфсизлик ёстиқчалари ишга тушган.
Марио машинадан тушган, унга тиббий ёрдам кўрсатилган. Шундан сўнг футболчи алкогол тестидан ўтиши керак бўлган.
Giornale de Brescia нашрининг хабарига кўра, алкогол учун дастлабки тест ижобий чиққан. Бироқ, Балотелли қайта текширувдан бош тортган. Ҳозирда унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси вақтинчалик олиб қўйилган.
Марио жорий мавсум Туркия чемпионатида 5 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та голга муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)