Америкалик тадбиркор ва миллиардер Илон Маск НАТОни тарқатиб юбориш зарурати ҳақидаги ғояни қўллаб-қувватлади.
Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.
“Мен ҳар доим НАТО нега унинг ашаддий душмани ва унинг яратилишига сабаб бўлган Варшава шартномаси тарқатиб юборилганига қарамай, мавжуд бўлиб қолаётганига ҳайрон бўлганман”, — деди Маск миллиардер Девид Сакснинг фикрига изоҳ берар экан.
“1991 йилда Совет Иттифоқи қулаб тушди ва НАТО экзистенсиал инқирозга дуч келди: унинг юзага келишига сабаб бўлган давлат энди йўқ эди. Аммо ташкилотни тарқатиб юбориш ўрнига унинг янги миссияси пайдо бўлди — НАТОни кенгайтириш. Бу қарорни асослаш учун НАТО ташқаридан душманларни ўйлаб топишда давом этади” , — деганди Сакс.
Изоҳ (0)