1 март куни россиялик сиёсий мухолиф Алексей Навальнийнинг Москвадаги Борисовский қабристонига дафн этилиши муносабати билан минглаб фуқаролар маросимга йиғилди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
![](/static/2024/03/01/11-lgVIH2pK.jpg)
Хабарда айтилишича, аҳоли вакиллари Навальний жасади ортилган кортежни қабристонгача кузатиб борган. Аҳоли ўртасида намойиш кўтарилмаслиги учун уларни ички ишлар ходимлари кузатиб борган.
![](/static/2024/03/01/12-s3WDXcXe.jpg)
![](/static/2024/03/01/13-puz3-1x5.jpg)
Бир қанча маҳаллий нашрлар хабар беришича, маросимда фуқароларни ҳибсга олиш ҳолати ҳам рўй берган. Ўзини тажовузкор тутган фуқаро ички ишлар органига олиб кетилган.
![](/static/2024/03/01/14-96cEqnQR.jpg)
![](/static/2024/03/01/15-D-jqBfBH.jpg)
Навальнийнинг дафн маросимида унинг ота-онаси иштирок этган. Рафиқаси Юлия Навальная хориждан туриб видолашув мурожаати йўллаган.
Изоҳ (0)