Япония Россияга қарши санкциялар рўйхатини кенгайтириб, унга 12 нафар шахс ва 36 ташкилотни қўшди. Токио, шунингдек, Россия олмосларининг учинчи мамлакатлардан импортини тақиқлади. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.
Санкциялар экспорт чекловлари ва активларни музлатишни ўз ичига олган. Улар 31 мартдан кучга киради.
Япония бош вазири Фумио Кисида 25 февраль куни G7 онлайн саммити чоғида Россияга қарши қўшимча санкциялар жорий этиш ниятини маълум қилган эди. Унга кўра, жанг майдонларида вазият оғирлиги сабабли Украинага бирдамлик кўрсатиш муҳим. Вазир Украинани қўллаб-қувватлаш Япониянинг устувор вазифаларидан эканини қўшимча қилган.
Россия-Украина уруши туфайли Япония санкциялари Россиядан мингдан ортиқ шахс ҳамда 120 дан ортиқ ташкилотга таъсир кўрсатмоқда. Бундан ташқари, Япония Россияга экспорт қилиш тақиқланган 800 га яқин товарлар ва технологиялар рўйхатини тасдиқлади.
Изоҳ (0)