1 март куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Анталия дипломатик форуми доирасида Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан билан ёпиқ эшиклар ортида музокара ўтказган. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова берган маълумотга асосланиб, “ТАСС” хабар берди.
Хабарда айтилишича, ёпиқ учрашувнинг мавзуси яна Украина масаласи бўлиши мумкин. На Туркия ва на Россия расмийлари очиқ маълумот бергани сабабли учрашув мазмуни номаълумлигича қолмоқда.
Сергей Лавров ва Хоқон Фидан ўртасидаги олдинги учрашув Рио-де-Жанейрода ўтган G20 ташқи ишлар вазирлари учрашуви пайтида бўлган эди. Аввалги учрашувда ҳам суҳбат мавзуси очиқланмаган.
Маълумот ўрнида, Анталия дипломатик форуми глобал тинчлик, хавфсизликка таҳдидлар ва уларга ечим топиш борасида фикрлар алмашинуви ташкил этадиган форумдир. Форум 2021 йилдан бери ташкил этиб келинади. Ҳозирда унда қатнашувчи давлатлар сони 147 нафарга етган.
Изоҳ (0)