Ғарб қандай позицияда бўлишидан қатъи назар, серблар ҳар доим Россия томонида бўлади. Серб Республикаси президенти Милорад Додик “ТАСС” нашрига берган интервьюсида бу ҳақда маълум қилди.
“Нима бўлишидан қатъи назар, серблар руслар томонида бўлади. Бу гапларим Ғарбни саросимага солиши мумкин. Эҳтимол, улар бу учун сербларни жазоламоқчи бўлишар. Тўғри, Россия хато қилиши мумкиндир, лекин бу хато қандай бўлишига қарамай, серблар руслар томонида қолади”, — деган Серб республикаси президенти.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, серб ва рус халқларини православ насронийлик эътиқоди, бир хил сиёсий тамойилларга содиқлик, ўз она юртига муҳаббат, ватанпарварлик ва озодликка интилиш тамойиллари бирлаштиради. Унинг фикрича, ҳар икки халқ тарихан қарама-қаршилик шароитида яшаб, шундай бўлса-да, тили, миллий характери, ёзув тизими каби ўзликни англатувчи асосий атрибутларини сақлаб қолган.
Маълумот ўрнида, Серб республикаси Босния ва Герсеговиня таркибидаги серб аҳолиси яшайдиган икки маъмурий-ҳудудий тузилмалардан биридир. Республика Болқондаги асосий серблар давлати бўлган Сербия билан чегарадош ва амалда Босния ҳукумати таркибида суверен мақомга эга.
Изоҳ (0)