Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022/2023-ўқув йили бошига Ўзбекистонда олий таълим ташкилотларининг бакалавриат йўналишига 134 минг 217 нафар хотин-қизлар қабул қилинган.
![](/static/2024/02/28/2024-02-28 21.09.52-B-k7JOFd.jpg)
Қабул қилинган хотин-қизлар сони соҳалар бўйича ажратилса, энг кўпи таълим йўналишида – 65 минг 065 нафар. Кейин ўринни санъат ва гуманитар фанлар йўналиши эгаллаган – 14 286 нафар.
Шунингдек:
- бизнес, бошқарув ва ҳуқуқ – 11 741 нафар;
- ижтимоий фанлар, журналистика ва ахборот – 10 291 нафар;
- муҳандислик, ишлов бериш ва қурилиш соҳалари – 10 167 нафар;
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот – 8 487 нафар;
- табиий фанлар, математика ва статистика – 4 428 нафар;
- қишлоқ, ўрмон, балиқчилик хўжалиги ва ветеринария – 4 027 нафар;
- хизматлар – 2 971 нафар;
- ахборот-коммуникация технологиялари – 2 754 нафар.
Изоҳ (0)