Бугун, 26 февраль тонгида, “Интер Майами” жамоаси “Лос-Анжелес Гелекси” жамоасига қарши меҳмонда ўйин ўтказди.

Учрашувнинг 75-дақиқасида Деян Жоветич учрашувда ҳисобни очди. 88-дақиқага келиб мезбонлар футболчиси Марко Делгадо четлатилди.
Қўшиб берилган дақиқаларда Мессининг урган голи “Интер Майами” жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди. Ушбу дуранг натижадан сўнг Месси жамоаси билан 4 очко тўплаб турибди.
Лионель Месси мавсумнинг биринчи учрашувида ўз ҳисобига ассист ёзиб қўйган эди. Ўйин “Интер Майами” нинг (2:0) ғалабаси билан тугаган.
Изоҳ (0)