Эроннинг “Истиқлол” клубида фаолиятини бошлаган ва биринчи учрашувдаёқ “Малаван” дарвозасига гол уришга муваффақ бўлган Жалолиддин Машарипов Instagram саҳифасидаги жонли эфир давомида ўша Қатар билан пенальтилар сериясига ҳам тўхталиб ўтди.
“Менга ижтимоий тармоқлардан бу ҳақида жуда кўпчилик ёзди. Қатарга қарши кечган пенальтилар серияси борасида ҳалигача танқидларни кўряпман. Ҳайрон қоляпман, сизларнинг хаёлингизга қаердан келади бу гаплар? Қанақа қилиб ватанни сотиш мумкин? Илтимос, озгина фаросатни ишлатингизлар. Ҳаётда меҳнат қилиб кўрмагансизлар.
Худога шукур, ота-онамиз ҳаром луқма билан боқишмаган ва бизга ҳам буни ўргатишмаган”, — деди Машарипов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалда Қатар термасига қарши учрашувда мағлубиятга учраб, Осиё Кубогида ўз “юриш”ини тўхтатган эди.
Изоҳ (0)