• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида “Патар” ва “Сарвак” трансчегаравий гидропостлари ўрнатилди

    23 февраль куни Тожикистон энергетика ва сув хўжалиги вазири ҳамда Ўзбекистон сув хўжалиги вазири томонидан трансчегаравий Катта Фарғона ва Шимолий Фарғона каналлари бўйлаб иккита ўлчаш станциялари очилди. Бу ҳақда “Дарё”га Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати маълум қилди.

    Фото: Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати

    Бу — Швейцария ҳукуматининг Марказий Осиёдаги Blue Peace ташаббуси доирасида амалга оширилган. Бу сув ресурсларининг катта қисми икки ёки ундан ортиқ давлатга тегишли. Швейцария 2017 йилда минтақадаги сув ресурсларини бошқаришда трансчегаравий ёндашув зарурлигини ҳисoбга олиб, Мовий Тинчлик Марказий Осиё (Blue Peace Central Asia) ташаббусини бошлаган эди.

    Helvetas томонидан амалга оширилган лойиҳа Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги мулоқотни бошлаб беришга хизмат қилди, натижада Патар ва Сарвак трансчегаравий ўлчаш станцияларини биргаликда қайта тиклаш ва улардан фойдаланиш, ускуналарга техник хизмат кўрсатиш, мамлакатлар ўртасида олинган маълумотлар алмашинуви ва улардан фойдаланиш учун икки томонлама асос яратилди.

    Трансчегаравий сув ресурсларини бошқаришнинг ушбу инновацион лойиҳа ҳар икки ҳукумат томонидан устувор аҳамиятга эга тарзда баҳоланди.

    “Патар ва Сарват ўлчаш станцияларида сув оқимлари тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида ҳисобга олиш ҳамда Тожикистон ва Ўзбекистонга етказишни автоматлаштириш трансчегаравий каналларда сув ресурсларини самаралироқ бошқаришни таъминлайди ва тезкор қабул қилинишини таъминлаш орқали томонлар ўртасидаги ишончни оширади”, – деган Тожикистон энергетика ва сув ресурслари вазири Далер Жума.
    Фото: Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати

    Шунингдек, Ўзбекистон сув хўжалиги вазири: “Эришилган муваффақиятларга қарамай, мамлакатларимиз трансчегаравий сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш учун катта имкониятларга эга”, деб таъкидлади.

    Швейцария қарийб йигирма йилдан бери Тожикистон ва Ўзбекистонни сув ислоҳоти жараёнларида ҳудудий даражада сув ресурсларини комплекс бошқариш ёндашувидан фойдаланган ҳолда, қўллаб-қувватлаб келмоқда. Бундан ташқари, Blue Peace Central Asia Марказий Осиёдаги барча одамларининг сув хавфсизлигини таъминлаш учун ишончни мустаҳкамлаш ва минтақавий ҳамкорлик стандартларини белгилашга кўмак бериб келмоқда.

    Катта ва Шимолий Фарғона каналлари Сирдарёнинг юқори оқимидан сув олади ва уни аввал Ўзбекистонга, кейин эса Тожикистонга қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш учун тортиш кучи билан етказиб беради. Ишончли сув ўлчаш тизимлари мавжуд бўлмаганлиги сабаб, трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш ва сув олиш лимитларига риоя қилишни таъминлаш мураккаблигича қолмоқда. Бошқа кўплаб дарёлар сингари Сирдарё ҳавзасида ҳам тўғри ишлайдиган автоматлаштирилган бошқарув тизими мавжуд эмас. Швейцария кўмагидан олдин сув оқими чегаранинг ҳар икки томонида каналлар бўйлаб жойлашган эскирган ўлчаш станциялари билан ўлчанган. Тўпланган маълумотлар ишончсиз эди ва чегаранинг иккала томонидаги станциялар кўпинча тафовутли ўлчовлар беришар эди.

    Фото: Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати

    Blue Peace Central Asia ташаббуси доирасида Швейцария Тожикистон ва Ўзбекистоннинг қўшма “Патар” ва “Сарвак” трансчегаравий ўлчаш станцияларини тиклаш ва тезкор бошқарув тизимини йўлга қўйиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлади. Ўлчов станцияларининг очилиши Марказий Осиё трансчегаравий дарёларининг сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш бўйича Тожикистон—Ўзбекистон ишчи гуруҳининг олтинчи йиғилиши доирасида бўлиб ўтди, унда икки давлат ўртасида ҳисоб-китобларни автоматлаштириш ҳамда реал вақт режимида иккита станциядан оқим маълумотлари Тожикистон ва Ўзбекистонга узатилиши бўйича баённома имзоланди.

    Икки ўлчаш станциясида қўшма мониторинг Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 2020 йил 29 сентябрдаги еттинчи мажлиси қарори ва Марказий Осиё трансчегаравий дарёларининг сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш бўйича Тожикистон-Ўзбекистон ишчи гуруҳининг 2021 йил 31 май тўртинчи мажлисининг кейинги қарорига мувофиқ амалга оширилиб келинмоқда.

    26.02.2024, 20:15   Изоҳ (0)   6778
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Толибон” 100 га яқин сув тўғони қурмоқчи

    28.01.2024, 23:31

    Шавкат Мирзиёев иссиқлик ва сув таъминоти соҳаларида кескин ўзгариш бўлмаётганини танқид қилди

    29.01.2024, 13:15

    Ўзбекистонда ҳар бир ҳудуднинг ҳаво, сув ва атроф-муҳит ифлосланиши даражасига қараб рейтинги тузилади

    29.01.2024, 14:29

    Ўзбекистон Туркманистондан 22,2 млн кВт/соат электр энергияси импорт қилди 

    26.02.2024, 20:05

    Бектемир ва Қўқонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари муомалага киритилишининг олди олинди

    26.02.2024, 20:04

    Қорақалпоғистонда бобо ўғлининг алименти учун невараларига ўз уйини совға қилди 

    26.02.2024, 19:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Банкларда микроқарз фоизи ошиб, автокредит ставкаси пасайди

    Иқтисодиёт | 6 август, 18:25

    Дунёдаги энг хушбичим одамлар қайси мамлакатларда яшайди ва бунинг сабаби нима?

    Саломатлик | 6 август, 18:20

    Аҳолининг доллар сотиш ва сотиб олиш рекорди янгиланди

    Иқтисодиёт | 6 август, 18:00

    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

    Реклама | 6 август, 18:00

    Оқ рангли кийим, арзон кўзойнак: ёзда нималарга пул сарфлаш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 6 август, 17:55

    Кўкдаладаги портлаш қурбонлари 6 кишига етди

    Ўзбекистон | 6 август, 17:48

    Покистонда 28 йил олдин йўқолган эркак жасади музлик ичидан топилди

    Дунё | 6 август, 17:09

    Германия клуби Исроилнинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган футболчи билан шартнома имзоламайдиган бўлди

    Спорт | 6 август, 17:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.