Ижтимоий тармоқларда “Афросиёб” электропоезди бўш ўринларда ҳаракатлангани ҳақида хабарлар тарқалди. “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати бунга муносабат билдирди.
Ҳолат юзасидан тезкор ишчи гуруҳ ушбу масалани кўриб чиққан. Маълум бўлишича, 26 февраль куни 766-сонли йўловчи поезднинг иккита вагонида жами 11 та VIP жой сотилмаган.
“Йўловчи поездлар чипталари сотувга 45 кун олдиндан чиқарилиши барчамизга маълум. ‘Афросиёб’ юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездига чипталар фуқаролар ва сайёҳлар орасида оммабоп ҳисобланади. Шунингдек, саёҳат вақтини ўзгартирган йўловчилар эса чипталарни қайтаради ва бу қайтарилган чипталар тизимда қайтадан сотувга чиқарилади”, — дейилади расмий хабарда.
“Ўзтемирйўлйўловчи” фуқаролардан асоссиз ва ёлғон бўлган хабарларни тарқатмасликларини ва тармоқларда тарқалган бундай хабарларга ишонмасликларини сўради.
Изоҳ (0)