Бугун, 25 февраль тонгида АҚШнинг Orlando шаҳрида бокс оқшоми ташкил этилди. Ушбу профессионал бокс оқшомининг 2-марказий жангида ярим ўрта вазн (66,6 кг) тоифасида ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов мексикалик Пабло Сезар Канога қарши рингга кўтарилди.
Ушбу жанг 12 раунд этиб белгиланган, аммо жангнинг 11-раунди якунланган пайтда Сезар Кано жароҳат олиб, жангни давом эттира олмади. Ҳакамлар ушбу учрашувнинг ғолибини очколар ҳисоблаш эвазига аниқлашди. Учта ҳакам ҳам Ғиёсовнинг ғалабасини эътироф этди. Шу тариқа юртдошимиз ўзининг 15-ғалабасини қўлга киритди.
Ушбу жанг ғолиби WBA камари учун расмий даъвогарга айланади.
Изоҳ (0)