“Ўзгидромет” 26-28 февраль кунлари республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 26 февралда баъзи жойларда 15-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 26-27 февралда кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 28 февралда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 27 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 26 февралда баъзи жойларда 15-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 26 ва 28 февралда 2-7 даража илиқ, 27 февралда 0-5 даража илиқ; Навоий вилоятининг шимолида 26-27 февралда кечаси 7-12 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 28 февралда кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, 26-27 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 28 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 26 февралда баъзи жойларда 15-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 26 февралда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ, 27 февралда кечаси 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ, 28 февралда кечаси 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, 25 баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 24 февраль куни қор ёғиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)