“Ўзгидромет” олтита вилоятда қор кўчиш хавфи борлигидан огоҳлантирди.
Маълум қилинишича, 23—29 февраль кунлари ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши кутилмоқда. Шу сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
Жумладан:
- Қашқадарё вилояти Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
- Сурхондарё вилояти Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
- Самарқанд вилояти Нуробод, Қўшробод, Самарқанд, Ургут туманларида;
- Жиззах вилояти Бахмал, Зомин туманларида;
- Тошкент вилояти Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти Поп туманида.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди.
Изоҳ (0)