• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Навальнийнинг жасади оиласига топширилмаяптими, демак, бу ерда бир гап бор” — экспертлар

    Россия федерал жазони ижро этиш хизмати ходимлари 17 февралга ўтар кечаси Алексей Навальнийнинг жасадини колонияга унинг адвокат ва яқинлари келгунига қадар у ердан олиб кетган бўлиши мумкин. Бу ҳақда BBC хабар берди.

    Фото: instagram.com/navalny

    Журналистлар Харпедаги колониядан туман марказига борадиган ягона қуруқлик йўли бўлган Лабитнанги ва Салехард кесишмасидаги камералардан олинган видеоёзувларни ўрганди. Тасвирларда тўртта машинадан иборат кортеж, шу жумладан федерал жазони ижро этиш хизматига тегишли автомашина аниқланган.

    Журналистлар воқеа 16 февралдан 17 февралга ўтар кечаси ярим тунда содир бўлганини инобатга олиб, Навальнийнинг жасади ИК-3 колониясидан айнан ниманидир яшириш учун Салехард томон олиб кетилганини тахмин қилмоқда.

    Айни пайтда, тиббий экспертлари Россия ҳукумати Навальнийнинг жасадини ёришни қанча кечиктирса, унинг табиий сабабларга кўра вафот этгани эҳтимоли шунчалик кам бўлади, деган фикрда.

    17 февраль куни Алексей Навальнийнинг оиласи Харпедаги колонияда вафот этган сиёсатчининг жасадини топиш учун уринишлари муваффақиятсиз якунланди. Марҳумнинг жасади дастлаб Лабитнангига олиб кетилган, бироқ 16 февраль куни кечқурун Салехард туман клиник шифохонасига етказилган.

    Навальнийнинг онаси ва у жазони ўтаётган Харпедаги колонияга келган адвокат Салехард ўликхонасига жўнатилган. Аммо у ерда уларга Навальнийнинг жасади йўқлигини айтишган.

    Россия Тергов қўмитаси эса сиёсатчининг ўлими сабабларини аниқлашда давом этишлари ва кейинги ҳафтадан терговни якунламасликларини айтмоқда. Салехард тез тиббий ёрдам станцияси ходимига кўра, Навальнийнинг танасида ҳаёт давомида олинган кўкаришлар топилган, аммо улар калтакланишдан эмас.

    BBC билан суҳбатлашган икки йирик хорижий реаниматологнинг айтишича, мурдани ёриб кўрмасдан Навальнийнинг ўлим сабаблари ҳақида гапириш мумкин эмас.

    “Фақат ўз вақтида ўтказилган аутопсия (мурдани ёриб кўриш) тўсатдан ўлим сабабларини аниқлаши мумкин, уни имкон қадар тезроқ, камида 24 соат ичида ўтказиш керак эди. Бу тўсатдан ўлим ҳолатларида амалга ошириладиган мунтазам қадамлар бўлиб, аутопсияни амалга ошириш учун биопсия ёки бошқа тестлар натижаларини кутишнинг ҳожати йўқ.

    Агар ўлимга массив тромбоэмболия, ўткир коронар синдром, инфаркт ва бошқалар сабаб бўлганида, Россияда аллақачон бу ҳақда бонг уришарди. Расмийлар мурдани ёриб кўриб, жасадни оиласига топшириши фойдалироқ бўларди: гўёки бизнинг бунга ҳеч қандай алоқамиз йўқ маъносида. Менга бир нарса аниқки, жасад топширилмаяптими, демак, яширадиган нарса бор”, — дейди АҚШдаги Туфц тиббиёт марказининг анестезиология ва интенсив терапия бўлими мудири Константин Балонов.

    Исроиллик таниқли реаниматолог Михаил Фремдерман марҳумнинг танасидаги кўкариш тутқаноқдан бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

    “Бу саводсиз тиббий тахмин, биз аутопсияни кутишимиз керак”, — дейди у.

    Балоновнинг сўзларига кўра, бир кун аввал Навальний гапирган ва ҳазиллашгани акс этган суддан олинган видеода у оғир хасталикка чалинган одамга ўхшамаган: унинг аҳволи, видеодан хулоса қилиш мумкинки, адекват эди.

    “Одамлар камдан-кам ҳолларда тромбоэмболиядан ўлади. Агар у тўсатдан юрак тўхташига олиб келадиган бўлса, бу симптомсиз тарзда содир бўлиши эҳтимолдан йироқ эмас”.

    Шифокор сўзларига кўра, ўткир коронар етишмовчиликдан  тез-тез ўлим содир бўлади, аммо бу ташхис қўйиш учун 24 соат ичида аутопсия ўтказилиши керак. Балоновнинг фикрича, ташхиснинг иккала варианти (тромбоэмболия ва ўткир коронар етишмовчилик) эҳтимоли паст:

    “Навальнийнинг жасадини аутопсия қилишни қанча кечиктиришса, унинг ўлимининг табиий сабаби шунчалик камроқ бўлади”.

    Мутахассис сиёсатчи заҳарланишдан ўлгани эҳтимолини юқори деб ҳисоблайди, аммо батафсил аломатларсиз унинг заҳар таркибини тахмин қилиш мумкин эмас.

    “Заҳарли модда организмда анча вақт сақланиб қолади, айниқса одам ўлган бўлса, лекин 2020 йилдан фарқли ўлароқ, энди Навальнийнинг қариндошлари тадқиқот учун унинг жасадини чет элга юбора олиши даргумон”, — дейди Балонов.

    Алексей Навальний ўлими

    Россиялик сиёсатчи, Путиннинг ашаддий танқидчиси Алексей Навальний 16 февраль куни колонияда вафот этди. Россия қамоқхона хизматига кўра, у “сайрдан кейин ўзини ёмон ҳис қилган ва ҳушини йўқотган”. Ўлимга дастлаб тромб ёрилгани сабаб бўлгани айтилган.

    “Оммавий ахборот воситаларида ёзилаётган ва Жазони ижро этиш Федерал хизмати томонидан эълон қилинган хабарда Алексей Навальний тромб ёрилишидан вафот этгани айтилмоқда. Аммо буни ҳозирча тасдиқлаб бўлмайди, чунки бу касалликни аниқлаш учун аввал мурдани ёриб кўриш керак”, — деган Навальнийни даволаган шифокор Полупанов.

    Ўз навбатида, Тергов қўмитаси терговчилар марҳумнинг жасадини текширмоқчи.

    “Алексей Навальнийнинг жасади зудлик билан оиласига берилишини талаб қиламиз”, — дейди сиёсатчининг матбуот котиби.
    19.02.2024, 11:09   Изоҳ (0)   13649
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Навалний ўлмади, у ўлдирилди”: Дунё Путин танқидчисининг ўлимига қандай муносабат билдирди?

    16.02.2024, 18:25

    Алексей Навальнийни даволаган шифокор унга қўйилаётган ташхисга муносабат билдирди

    16.02.2024, 19:20

    Жо Байден: “Навалнийнинг ўлими учун Путин жавобгар”

    16.02.2024, 23:08

    Навалнийнинг матбуот котиби унинг ўлими ҳақида баёнот берди

    17.02.2024, 16:50

    Навалнийнинг танасида тутқаноқдан кўкариш излари аниқланган — ОАВ

    18.02.2024, 17:25

    Путин Навалнийни Германияда жазо ўтаётган собиқ “ФСБ” ходимига алишмоқчи эди — Bild 

    18.02.2024, 22:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Озарбайжон МДҲ йиғилишида иштирок этишдан бош тортди

    Дунё | 13 август, 10:59

    Солиқ қўмитаси тадбиркорлардан “техник хатолик” сабаб катта миқдорда пул ечиб олган. Қўмита “вазият назоратга олинганини” маълум қилди

    Ўзбекистон | 13 август, 10:58

    Доктор Ҳаус қаерда яшашини билармидингиз: машҳур сериаллардаги кўпчилик эътибор бермаган деталлар 

    Кино | 13 август, 10:31

    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

    Реклама | 13 август, 10:30

    UFC президенти Дана Уайт Оқ уйда UFC турнири ўтказилишини расман тасдиқлади

    Спорт | 13 август, 10:23

    “Ҳиндистон бизнинг бир томчи сувимизни ҳам тортиб ололмайди” — Покистон Бош вазири

    Дунё | 13 август, 10:05

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 13 август, 09:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.