Кеча 16 февраль куни россиялик сиёсатчи Алексей Навалний Ямал-Ненецк автоном округидаги 3-сонли ахлоқ тузатиш колониясида вафот этгани хабар қилинганди. Бугун унинг матбуот котиби бу борада баёнот берди.
Алексей Навалний ўлдирилган. Унинг ўлими 16 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 14:17 да содир бўлган. Бу ҳақда Алексейнинг онасига йўлланган расмий хабарномада келтирилган, — деб ёзган мухолифатчининг матбуот котиби Кира Ярмиш.

Шунингдек, у Навалнийнинг жасади ҳозир Салехардда эканлигини айтди.
Уни Тергов қўмитаси терговчилари олиб кетди. Энди улар жасадни текширмоқчи. Биз Алексей Навалнийнинг жасади зудлик билан оиласига берилишини талаб қиламиз, — дейилади баёнотда.
Изоҳ (0)